Шу кунларда Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида FIFA 64-Конгрессида бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов FIFA президенти Zepp Blatter томонидан футболни ривожлантиришдаги ҳиссалари учун “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланди. Ушбу орден ҳар йили бир маротаба FIFA Конгресси томонидан футбол ривожига ўз ҳиссасини қўшган шахсларга тақдим этилади. Бу ҳақда www.UzReport.uz сайти хабар беради.





