Маданият ва истироҳат боғларидаги моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида 2011-2015 йилларда 225 та истироҳат боғларини янгилаш ишлари олиб бориш ишлари режалаштирилган. Уч йил ичида 125 та маданият ва истироҳат боғлари янгиланди, бу йил эса яна 44 та маданият ва истироҳат боғига янги аттракционлар ўрнатилади, деб хабар беради www.podrobno.uz cайти.
Бобур маданият ва истироҳат боғида "Сеул" мини-истироҳат боғини яратиш ишлари олиб борилаяпти. Бу мини-истироҳат боғи Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дўстона муносабатларни янада яхшиланишига замин яратади.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Миробод туманидаги маданият ва истироҳат боғларида турли аттракционларга бой бўлган "Болажон" болалар майдончалари ташкил этилди.





