АсосийJamiyat

Фарғонада тамаддихоналарга эшак гўшти етказиб берган шахслар қўлга олинди (видео)

'Фарғонада тамаддихоналарга эшак гўшти етказиб берган шахслар қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг маълум қилишича, сўнгги пайтларда бот-бот қулоғимизга чалинаётган «Эшак гўшти воқеаси» энди Фарғона вилоятида ҳам миш-мишларга сабаб бўлди. Фарғоналиклар орасида тарқалган дув-дув гаплар, афсуски, ҳақиқат бўлиб чиқди.

Воқеалар тафсилотини «Қонун номи билан» кўрсатувининг 23 март куни соат 18:00да «Ўзбекистон-24» телеканалида эфирга узатиладиган навбатдаги сонида томоша қилинг.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқТошкентнинг Олмазор туманида жойлашган "GOLD PREMIUM PRODUCT" МЧЖга қарашли "Шаршара" номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчилари томонидан эшак гўшти бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланганди.

Бошқа янгиликлар