АсосийSport

Сенегал – Ўзбекистон учрашувини марокашлик ҳакам Нуриддин Ал-Жаъфарий бошқариб боради

'Сенегал – Ўзбекистон учрашувини марокашлик ҳакам Нуриддин Ал-Жаъфарий бошқариб боради'ning rasmi

Бугун 23 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сенегал терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

UFF хабарига кўра, ушбу учрашувни марокашлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош ҳакам 40 ёшли Нуриддин Ал-Жаъфарий. Унга қанотларда Юсуф Мабрук ва Мустафо Акеркад ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Самир Гуэззаз.

Маълумот учун, Нуриддин Ал-Жаъфарий тажрибали ҳакам ҳисобланиб, ўтган йили Франция Суперкубоги учун кечган баҳсни бошқариб борган.

    Бошқа янгиликлар