АсосийJamiyat

Қопларга яширилган аммиакли селитра фош этилди

'Қопларга яширилган аммиакли селитра фош этилди'ning rasmi

Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашда аммиакли селитрадан портловчи моддаларни яширин тайёрлаш учун компонент сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик муҳим аҳамият касб этади.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда шу турдаги маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида Жиззах вилояти ва Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўзтказилди.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида хабар қилинди.

Тадбир давомида “Жиззах-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган ҳайдовчи Э.З бошқарувидаги “Газ 330210” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида автомашина юкхонасида фуқаро Т.М.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий қиймати 2 миллион 395 минг 848 сўмлик, 50 килограммлик 60 дона полиэтелин қопларга солинган минерал ўғитлар ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Мазкур минерал ўғитлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар эътиборини чалғитиш мақсадида эркин сотувда мавжуд бўлган “карбамид” минерал ўғити учун мўлжалланган полиэтелин қопларга қадоқланган ҳолда олиб кетилаётганлиги фош этилди. Умумий оғирлиги 3 минг килограммни ташкил этувчи “аммиакли селитра” минерал ўғитлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирги вақтда, ушбу минерал ўғитларни манбаасини аниқлаш бўйича божхона идоралари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар