Мельбурндаги китоб дўконини ўмармоқчи бўлган бир эркак дўкон эшигига қисилиб қолган. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар бермоқда.
Воқеа 15 март куни ярим тунда Виктория штатида рўй берган.
Энг қизиғи, ўғри қўлида қғоз стакандаги қаҳва билан дўконга кирган ва стаканни қўлидан қўймаган, қолаверса,.
Ушбу видеони кўрган Twitter фойдаланувчилари ўғри қаҳвани тўкиб юбормасликка ҳаракат қилган, дея унинг устидан кулишмоқда.
Штат полицияси ўғрининг шахсини аниқлаш мақсадида ушбу видеони Интернетга жойлаштирган.






