Тошкентда бу йилги Наврўз тантаналари "Ўзбэкспомарказ"да бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этдилар.
"Жаҳон" АА мухбирлари билан суҳбатда чет эл дипломатлари "Наврўз" айёми ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар ва барча ўзбекистонликларга ўз табрикларини йўлладилар.
Анак Агунг Где Алит Сантика, Индонезиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси:
— "Наврўз"ни нишонлаш бош манба, қадимий анъаналарга "қайтиш" рамзини билдиради. Бу кунларда одамлар ўзларининг янгича куч ва қувватга тўлганликларини ҳис этадилар. Уларнинг қалби "ёшаради".
Бу тинчлик ва омонлик, эзгулик ва уйғунлик тантана қилган қилган.Очиқ осмон остида ўтказилаётган халқ сайли ажойиб об-ҳаво ҳамоҳанглигида ҳақиқий байрам муҳитига шўнғишга имкон берди. Мен ҳатто янги — "сайил" сўзини ёдлаб олдим, ва эндиликда бу сўз менга ҳамиша одамларнинг ёрқин табассумлари, ажойиб сумалак ва палов тароватини эслатиб туради.
Жакартада Ўзбекистон томонидан Индонезияга 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилгани тўғрисидаги хабарни катта иштиёқ билан қабул қилишди. Сизнинг мамлакатингизнинг дам олиш ва саёҳат, айниқса зиёрат-туризмидаги улкан салоҳиятини ҳисобга олганда, бу жуда муҳим қарор бўлди. Биз Индонезиядан Ўзбекистонга шу йилданок туристик оқим сезиларли даражада ўсишини кутмоқдамиз.
Гусейн Гулиев, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси:
— Ўзбекистон — ноёб одамлар яшайдиган ажойиб мамлакат. Республикада фаолият олиб борган йиллар давомида мен уни яхши кўриб қолдим. Бу ерда ўзимни худди уйимдагидек ҳис қиламан.
Наврўзни нишонлаш даврида ҳамма жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Ҳатто энг инжиқ хўрандаларнингда таъбига йўл топа оладиган таомлар тайёрланади.
Бугунги тадбир юқори даражада ўтказилди. Биз учун ташкиллаштирилган сайил ўзбек тарихи ва маданияти, халқнинг урф-одатлари ва анъаналарини янада чуқурроқ англашимизга имкон берди.






