Мексиканинг бир қатор худудларида тинимсиз ёмғир ёғмоқда.
Пойтахт Мехикода ёққан кучли дўл туфайли бир қатор йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Шаҳар кўчаларида эса сув тошқинлари юз бермоқда. Ҳозирда 6 та худудда хавфнинг сариқ даражаси эълон қилинди. Жала ёғишига қарамай, ҳаво ҳароратининг 25 даража иссиқ экани эса одамларни ҳайратга солмоқда. Воқеа туфайли қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.






