АсосийDunyo

Ироқда жангарилар томонидан вайрон қилинган кўприк қайта тикланди

'Ироқда жангарилар томонидан вайрон қилинган кўприк қайта тикланди 'ning rasmi

Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД терористик ташкилоти жангариларига қарши олиб борилган жангларда вайрон бўлган кўприк қайта тикланди.

Кўприкни мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абад очиб берди. Ғоят муҳим аҳамиятга эга ушбу кўприк Тигр дарёси қирғоғида жойлашган Мосул шаҳрининг икки қисмини бир-бири билан боғлаб туради.

Мамлакат транспорт тизимида аҳамияти беқиёс бўлган ушбу иншоот 2016 йилнинг декабрида Мосулни терорчилардан озод этиш вақтида АҚШ бошчилигидаги ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Бағдод ҳукумати илтимосига биноан порлатиб юборилган эди.

    Бошқа янгиликлар