Таиландда миллий байрам — филлар куни нишонланди, деб хабар берди Евроньюс нашри.
Қадимий пойтахт Аюттхай шаҳридаги байрам тантаналарига 70 га яқин жониворлар олиб келиниб, турли ноз-неъматлар билан сийланди. Байрамни бундай кенг тантана қилиш 1998 йилдан бери анъанага айланган. Табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари шу йўл орқали аҳолига ушбу жониворнинг мамлакат тарихидаги ўрнини чуқурроқ етказишга уринмоқда.
Қадимдан филлар таиландликларга қурилиш ишлари ва урушлар вақтида энг яқин кўмакчи бўлиб келган. Бугунги кунда эса улар мамлакатга минглаб сайёҳларни жалб қилмоқда. Бироқ браконьерликнинг авж олиши оқибатида филлар популяцияси кескин равишда қисқарди. Айни дамда мамлакат қўриқхоналарида бор йўғи 3,5 мингга яқин фил яшамоқда.






