АсосийDunyo

Бир ярим ёшли қизча онасини “қор кўчкиси”дан қутқарди (Видео)

'Бир ярим ёшли қизча онасини “қор кўчкиси”дан қутқарди (Видео)'ning rasmi

Россиянинг Мурманск вилоятида бир ярим ёшли қизча ва икки аёл тўрт қаватли уйнинг томидан кўчган қор остида қолишди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Мазкур видео Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси Telegram каналига жойлаштирилди.

Кадрда бино эшиги олдида турган икки аёлни кўриш мумкин. Улардан бирининг қўлини ушлаб турган бир ярим ёшли қизча худди қор кўчишини сезгандай, онасини чеккага судраган. Аёл шеригига гапирган ҳолда ортга чекинган маҳал томдан қор кўчиб, аёлларни босиб қолган.

Мазкур факт бўйича Россия тергов қўмитаси суруштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳодисадан кейин она ва бола касалхонага ётқизилган. Айни вақтда уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги маълум қилинди.


Бошқа янгиликлар