АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» масъулияти чекланган жамиятида бўлди

'Шавкат Мирзиёев Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» масъулияти чекланган жамиятида бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Президентимиз ўтган йил 28 март куни мазкур вилоятга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёни ишлар билан танишган эди.

Орадан ўтган бир йил давомида вилоятда улкан ишлар амалга оширилди. Ижро жараёни давлат раҳбарининг шахсий назоратида.

Президентимизнинг бу сафарги ташрифи ҳам ана шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Давлат раҳбари дастлаб, Кармана туманидаги «Karmana golden eggs» масъулияти чекланган жамиятида бўлди, деб хабар берди ЎзА. Уни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ўтган йил март ойида Президентга тақдим қилинган эди.

Орадан ўтган вақт давомида биринчи босқичдаги ишлар бошланди. 90 кунда жўжа етиштиришга мўлжалланган паррандачилик комплексида эллик иш ўрни яратилди. Мажмуада жўжа 90 кун давомида парваришланиб, тухим берадиган товуқ ҳолида сотувга чиқарилади.

ЎзАнинг ёзишича, Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа ташаббускори билан келажак режалари ҳақида суҳбатлашди. Маълум қилинганидек, 2019 йилда инкубация, тухим етиштириш комплексларини ишга тушириш мўлжалланган. Олинадиган маҳсулотнинг 30 фоизи экспортга чиқарилади, 100 кишининг бандлиги таъминланади.

— Паррандачилик бўйича тизим яратилибди, — деди Президент. — Энди бу ерда тухим етиштириш ва уни экспортга чиқаришни йўлга қўйиш лозим.

    Бошқа янгиликлар