АсосийJamiyat

“Пахтакор”нинг навбатдаги ўйинидан омадли мухлис янги автомобиль билан кетади

20 май куни олий лигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Пахтакор” унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан Тошкентда майдонга тушади.

“Пахтакор” футбол клуби ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар учун ажойиб совға ҳозирлаган. Бу ҳақда “Пахтакор”нинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида хабар қолдирилган.

“Пахтакор”- “Навбаҳор” баҳсига ташриф буюрганлар “Соғлом бола йили”га бағишланган “Омадли мухлис” ижтимоий акциясида иштирок этиш ва асосий эсдалик совға сифатида автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, акцияда футбол тўплари, спорт костюмлари, жамоа либослари, клуб тарихи ҳақидаги китоблар ва “Fitness House” соғломлаштириш мажмуасига абонементлар ҳам ўз эгаларини топади. “Омадли мухлис” ижтимоий акцияси иштирокчисига айланиш учун чипта харид қилиш кифоя. Чипталарни “Пахтакор” Марказий стадиони кассаларидан 5000 сўмга ҳарид қилиш мумкин.

“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашуви 20 май “Пахтакор” Марказий стадионида соат 19:00да бошланади. 

    Бошқа янгиликлар