АсосийJamiyat

Ислом Каримов Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолияти очиқлиги тўғрисидаги Қонунга имзо чекди

5 май куни Президент Ислом Каримов “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган бўлиб, Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

Қонуннинг асосий вазифаси жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш, ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш, мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш ҳамда ахборот тарқатиш тартибини белгилашдан иборат.

Ушбу Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади. 

Мазкур Қонун 4 боб ва 24 моддадан иборат бўлиб, Қонуннинг тўлиқ матни билан “Халқ сўзи” газетасида танишиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар