Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида юз берган сув тошқинлари оқибатида 2500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ҳомед Карзайга кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва жиддий талофатлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Кўчки тоғ этагида жойлашган Хобо Барик қишлоғида содир бўлди. 100 га яқин киши қутқариб, касалхонага етказилган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Хабар қилинишича, қишлоқда 1000 га яқин оила истеқомат қилади. 300 дан ортиқ уйга зарар етган. Ҳукумат кўчки қурбонлари сони 2,5 мингтага етиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.
Мазкур табиий офат қурбонлари ҳотирасига якшанба куни Афғонистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди.





