АсосийJamiyat

Т-6 божхона декларациясини исталган жойда тўлдириш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган жисмоний шахслар энди Т-6 шаклидаги божхона баённомаси бланкасини Давлат божхона қўмитаси веб-сайтидан кўчириб олишлари мумкин.

Ушбу интерактив хизматни жорий этиш қуйидаги қулайликларни яратади:

- жисмоний шахслар Т-6 шаклидаги божхона баённомасини компютер ёрдамида ўзларига қулай бўлган вақтда ва божхона постидан ташқарида (офис, иш жойи ёки уйда) исталган жойда тўлдиришлари мумкин;

- жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби жузъий муаммоларга дуч келишмайди ҳамда йўловчиларнинг вақти тежалади.

- Т-6 шаклидаги божхона баённомасини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд;

Декларацияни ПДФ форматида сайтдан кўчириб олгандан сўнг унга тегишли маълумотларни киритиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар