АсосийDunyo

Италияда ишёқмас почтачи ўз уйини бировларнинг мактубларига тўлдирди

'Италияда ишёқмас почтачи ўз уйини бировларнинг мактубларига тўлдирди'ning rasmi

Италияда дангаса почтачи фош қилинди. Почтачи 7 йил давомида ўз мажбуриятларини бажармаган. Бу ҳақда News.day.az нашри хабар беради.

Италиянинг Виченца шаҳри полицияси почтачининг уйида 573 килограмлли бир дунё хатларни топган. Барча мактублар 25 та қутига жойлашди.

Кейинроқ аниқланишича, 56 ёшли почтачи ўз гаражида ярим тонна манзилига етиб бормаган жўнатмаларни сақлаган экан. Улар банк ҳисоботлари, буклетлар, журналлар, маълумотномалар ва хатлар бўлган.

Жўнатмалар манзилларига етказилиши ваъда қилинмоқда. Почтачига нисбатан қонуний чора кўрилади.

    Бошқа янгиликлар