“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан 19 февралдан 23 мартга қадар фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи ортгани сабабли Дубай (БАА)га қўшимча рейслар йўлга қўйилади.
Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозлар душанба ҳамда жума кунлари Boeing 757 лайнерларида амалга оширилади.
Ҳаракатланиш жадвали (маҳаллий вақт билан):
Душанба:
HY 333 Тошкент - 08:20’ Дубай - 10:55’
HY 334 Дубай - 12:55’ Тошкент - 17:10’
Жума:
HY 333 Тошкент - 08:20’ Дубай - 10:55’
HY 334 Дубай - 13:00’ Тошкент - 17:15’
Айни дамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Дубайга ҳафтасига уч маротаба парвозларни амалга оширмоқда: чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари.






