АсосийDunyo

Саудияда автоҳалокат оқибатида тўйга кетаётган 7 нафар аёл ҳалок бўлди

'Саудияда автоҳалокат оқибатида тўйга кетаётган 7 нафар аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

Саудия Арабистонида юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна беш киши, жумладан, икки бола тан жароҳати олди, деб хабар берди «РИА Новости» нашри.

Ҳодиса Жазан маъмурий округида юз берган. Khaleej Times нашри маълумотларига кўра, тўй маросимига йўл олган оила аъзоларини олиб кетаётган автомобиль юк машинасига бориб урилган.

Манбанинг хабар беришича, фожиа оқибатида етти нафар аёл ҳалок бўлган. Беш жабрланувчи яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

    Бошқа янгиликлар