Ёқутистонда яшовчи эркак маст ҳолда 10 ойлик қизчасини иккинчи қават ойнасидан пастга улоқтирди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Манбанинг хабар беришича, қизча оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Воқеа Ёқутистоннинг Сунтар туманида рўй берган. Тез ёрдам бригадаси воқеа жойига санитар авиациясида етиб келди. Қизча оғир бош-мия жароҳати олганлиги маълум бўлди.






