АсосийDunyo

Саудия шаҳзодаси ҳибсдаги шоҳона ҳаёти ҳақида гапириб берди

'Саудия шаҳзодаси ҳибсдаги шоҳона ҳаёти ҳақида гапириб берди'ning rasmi

Коррупцияда айбланиб, қамоққа олинган Саудия Арабистони шаҳзодаси, миллиардер Ал-Валид ибн Талал “қамоқ жазосини ўтаётган” меҳмонхонанинг люкс хоналаридан биридаги ҳаёти ҳақида гапириб берди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Шаҳзода бошқа қўлга олинган қироллик оиласи аъзолари билан бирга Эр-Риёддаги “Ритц Карлтон” меҳмонхонасида сақланмоқда. Меҳмонхона неча хонадан иборатлиги ҳақида маълумот берилмаган. “Мен меҳмонхонада ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Чунки меҳмонхонанинг уйимдан фарқи йўқ. Бу ерда яшаш ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди”, деб маълумот берди шаҳзода.

Шаҳзоданинг сўзларига қараганда, у ҳар доимги кундалик ҳаёти билан яшамоқда. Ишга боради, телефонда гаплашади, спорт билан шуғулланади, бассейнга қатнайди ва бемалол сайрга чиқади. Ундан хабар олгани ҳамкасблари, шахсий сартароши келиб туради. Таомномасида ҳам ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Ичимликларни эса ўзининг сурати туширилган махсус кружкада ичади.

Миллиардер яқин кунларда уни мутлақ оқлашларига ишонади.

    Бошқа янгиликлар