Ҳар қандай мушкул вазиятда ҳам ҳаёт учун курашмоқ лозим, дейди Эндрю Гарфильд ва сўзини “Биз учун нафас ол” номли янги кинокартинадаги персонажи орқали исботлади. Бу ҳақда hellomagazine.com нашри ёзмоқда.
Эндрю ни мураккаб роллар билан ваҳимага тушириб бўлмайди. Режиссёр Мартин Скорсезенинг “Сукут” фильми учун Гарфильд чўпдай озиган бўлса, Мел Гибсоннинг “Виждон амри ила” фильмида Окинавада бўлиб ўтган уруш даҳшатларини бошдан ўтказди. Айнан мана шу фильмдаги роли учун ўтган йили “Оскар”га номзод бўлган эди. Бу йил ҳам “Оскар”га номзод бўлган янги фильм – “Биз учун нафас ол”да Эндрю қойилмақом рол ижро этди.
Фильм реал воқеалар асосида суратга олинган. 1958 йили 28 ёшни қаршилаган Робин Кавендиш Африкага саёҳат чоғида полиомиелитет билан оғриб қолади. Врачлар унга тез орада ўлишини айтишади. Аммо ҳаётга бўлган муҳаббати сўнмаган Робин яна узоқ йиллар яшайди ва ҳатто юзидан ташқари барча тана аъзоларининг ишдан чиққанига қарамай ўғли Жонатанни тарбия қилиб, саёҳатларга чиқади. Афсуски, ҳаётдаги чинакам Робин Кавендиш ўзи ҳақидаги фильм премьерасига оз фурсат қолганда вафот этди.






