Гарвард университетининг олимлари бутун инсоният учун умумий мулоқот воситаси мусиқа бўлиши мумкинлигини аниқлашди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Тадқиқот давомида олимлар 60 та мамлакатдан 750 нафар интернет фойдаланувларини жалб қилишди, уларга қўшиқ, куй, рақс, аллаларни тақдим этишди ва тинглаш жараёнида нималарни ҳис этганликларини сўзлаб беришини сўрашди. Гарчи иштирокчилар куй ёки алланинг қайси халққа тегишли эканини билмасалар-да, уларнинг ҳис-туйғулари ифодаланишида ушбу куй, қўшиқлар бир хил аҳамиятга эга экан.






