АсосийDunyo

Миллиардер ва унинг рафиқасини ўлдириб кетишди

'Миллиардер ва унинг рафиқасини ўлдириб кетишди 'ning rasmi

Канада полицияси Apotex фармацевтика компанияси асосчиси милиардер Барри Шерман ва унинг рафиқаси Хани уюштирилган қотиллик қурбони бўлганлар деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Ria.ru нашри хабар бермоқда.

Терговчилар олти ҳафталик далил-исботлар йиғишданидан сўнг шундай хулосага келишди.

75 ёшли бизнесмен ва унинг 70 га чиққан хотини ёпиқ ҳовуз ёнида бўйниларидан тасма билан бўғиб ўлдирилган ҳолатда топилган. Шундай бўлса-да, полиция уйга бостириб кирилганига ҳеч қандай асосли далил тополгани йўқ.

Эслатиб ўтамизки, Шерман Канаданинг энг бой тадбиркорлари орасида 15-ўринда эди.

Миллиардернинг тўрт нафар фарзанди етим қолди.

    Бошқа янгиликлар