АсосийDunyo

Россия икки ой муддатга Тожикистон фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади

'Россия икки ой муддатга Тожикистон фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади'ning rasmi

"Ушбу талаб нақафат Тожикистон фуқаролари, балки Россия шаҳарларига кириб келувчи барча чет элликларга тегишли ва Жаҳон чемпионати-2018 хавфсизлигини таъминлашга қаратилган", - деб хабар берди Sputnik.uz нашри.

Россия 14 июндан 15 июль санасига қадар мамлакатнинг 11та стадионларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бўсағасида Тожикистон фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади. Тақиқ муддати 25 майдан бошланади ва 25 июлга қадар давом этади. Бу ҳақда Тожикистон Меҳнат вазирлиги хабар берган.


"Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги мамлакат аҳолисидан Футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018 ўтказиладиган давр оралиғида, имкони борича Россиянинг қатор шаҳарларига бормасликни сўрайди”, — дейилади хабарда.

Кўрсатилган муддатда Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казань, Калининград, Қуйи Новгород, Ростов-Дон, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларига кириб келган фуқаролар бир сутка муддатда миграция ҳисобига туришлари шарт.


"Ушбу талаб нақафат Тожикистон фуқаролари, балки юқорида номи тилга олинган Россия шаҳарларига кириб келувчи барча чет элликларга тегишли ва Жаҳон чемпионати-2018 хавфсизлигини таъминлашга қаратилган", — деб таъкидлаган вазирлик.

Футбол бўйича 2018 йилги чемпионат — ФИФА томонидан ўтказилаётган 21-жаҳон чемпионатидир, унинг бир қисми Россия шаҳарларида 14 июндан — 15 июль санасига қадар ўтказилади.

Чемпионат Россиянинг 11 шаҳарларида жойлашган 12 та стадионда ўтказилади. Бундан ташқари, чемпионатда биринчи марта видео такрорлаш тизими ишлатилади.



    Бошқа янгиликлар