АсосийJamiyat

Ўзбекистонда соғликка зарар етказувчи бош кийим сотилаётгани аниқланди

'Ўзбекистонда соғликка зарар етказувчи бош кийим сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

“Ўзстандарт” агентлиги, Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўрикзор” бозорида сотилаётган болалар ўйинчоқларини белгиланган талабларга номувофиқлигини ҳамда маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати ва санитар-эпидемологик хулосаларисиз сотилаётганлигини аниқлаган эди.

Афсуски, бундай маҳсулотлар сирасига кирувчи болалар кийими ҳам борлиги “Ўзстандарт” агентлиги томонидан маълум қилинди.

Жумладан, номи номаълум Въетнамда ишлаб чиқарилган IKKS савдо белгиси остида сотилаётган болалар бош кийими ҳам болалар соғлиги учун жуда зарарли экан.

Расмда келтирилган болалар бош кийимидан фойдаланиш натижасида помпонлар узилиб кетиши мумкинлиги ва натижада, болани оғзига тушиб нафас йўлларини тўсиб қўйишига олиб келиши таъкидланган.

Тўқ сиёҳ рангли трикотаж бош кийим, сунний мўйнадан тўқилган ўрамалар ва помпонлари бўлган бу бош кийимидан болаларингизни эҳтиёт қилишингиз зарур.

    Бошқа янгиликлар