АсосийJinoyat

Тошкент шаҳрида икки ҳафтада қидирувдаги 105 жиноятчи ушланди

'Тошкент шаҳрида икки ҳафтада қидирувдаги 105 жиноятчи ушланди'ning rasmi

Январь ойининг кейинги икки ҳафтасида пойтахтда қидирувда бўлган 105 нафар жиноятчи ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 11 январидан 25 январига қадар содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида 18 та жиноят, жумладан, 12 та ўғирлик ва 4 та фирибгарлик жинояти очилган.

Бедарак йўқолган шахсларнинг 21 нафари топилиб, яшаш жойларига қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар