Ташриф мобайнида делегация Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан қилинаётган ишлар билан танишади. ЎФФ томонидан Фарғона вилояти ФФда фаолият олиб бораётган кадрлар иши кўриб чиқилади.
Шунингдек, ташриф чоғида мамлакатимиз клублари қошидаги академиялардаги болалар ва ўсмирлар билан шуғулланиш учун йўналишга хорижлик мураббийларни жалб қилиш масаласи кўтарилади.
Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай ташрифлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.






