АсосийJamiyat

Наманганда ҳокимлар ўртасида ўқ отиш беллашуви бўлиб ўтди (Фото)

«14 январь ватан ҳимоячилари куни»га бағишлаб, "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти Кенгаши томонидан шахар, туман хокимлари ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш спорт мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда "Namnews.uz" нашри маълум қилди.

Мазкур мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни вилоят хокими ўринбосари Пахриддин Маткаримов, 2-ўрин Учқўрғон туман ҳокими Азимжон Вахобов ва 3-ўринни Янгиқўрғон туман хокими Асадулла Нажмидддиновлар эгалладилар. Ғолибларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.



Бошқа янгиликлар