АсосийDunyo

МАДАГАСКАРДА 30 КИШИ ТРОПИК ДОВУЛ ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ

'МАДАГАСКАРДА  30 КИШИ ТРОПИК ДОВУЛ ҚУРБОНИГА  АЙЛАНДИ  'ning rasmi

Мадагаскар орол-давлатига ёпирилган “ Ава” тропик довули 30 нафарга яқин инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, фақат душанба кунининг ўзида 17 киши ҳалок бўлган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, 29 нафар одам ҳалок бўлган, 22 киши изсиз йўқолган, 17 170 нафар одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва яна 83 023 нафар одам жабрланган”, — дея хабар берди хавф ва ҳалокатларни бошқариш бўйича мамлакат миллий бюроси.

Таъкидланишича, довул оролга жума куни тонгда ёпирилган, шанба куннинг оқшомига қадар тинчиган, бироқ ортидан сув тошқини ва сел ҳосил бўлишига сабаб бўлган. Кўплаб уйлар электр қувватисиз қолган.

    Бошқа янгиликлар