Ўтган йилнинг ёзида Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни тўхтатган ва ушбу мамлакат билан транспорт қатновини узган эди.
Жорий ҳафтада умра сафари учун келган 20 нафар қатарлик Саудия Арабистонидан депортация қилинди. Бундан аввал эса улар икки кун ушлаб турилган. Шу тариқа қатарликларнинг умра зиёратини амалга оширишига имкон берилмади.
Қатар оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонининг ушбу ҳаракатини қаттиқ танқид қилди ва мазкур мамлакатни “диний ибодатларни сиёсийлаштириш”да айблади. Бу ҳақда Аzon.uz хабар қилди.






