Эрон Ислом Республикаси маъмурлари мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадиннажодни Шероз шаҳрига кетаётганда ҳибсга олишди, деб хабар беради Regnum.ru нашри.
Бу ҳақда бугун 7 январь куни Al-Quds Al-Arabi араб нашри Теҳрондаги манбани ҳавола этган ҳолда маълумот берган. Эроннинг ўзи бу ҳақда ҳали ҳеч қандай маълумот берганича йўқ.
Таъкидлаб ўтамизки, араб тилидаги Al-Quds Al-Arabi газетаси Лондонда чоп этилади.






