АсосийDunyo

ТРАМПНИНГ СОЧ ТУРМАГИ СИРИ ОШКОР БЎЛДИ

'ТРАМПНИНГ СОЧ ТУРМАГИ СИРИ ОШКОР БЎЛДИ'ning rasmi

Америка президенти Дональд Трампнинг соч турмаги сири ошкор бўлди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу соч кўчириб ўтказиш жараёни натижаси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Майкл Вулф Трампнинг қизи Иванкага асосланиб «Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйи» дея номланган китобида ёзган. Мазкур факт The New York Post нашри томонидан келтирилган.

«Иванка дўстларига отасининг сочи ҳақида кўп маротаба гапириб берган. Соч кўчириб ўтказилгандан кейин бош атрофи жингалак сочлар билан ўралади. Бу соч толалари марказни ёпиш учун юқорига таралади ва гел суртилади», — деб ёзган Вулф.

«Сочнинг бундай рангда бўлишининг ҳам қизиқ тарихи бор. Бунга Just for Men воситаси сабабчи: уни сочда қанча узоқ вақт ушлаб турилса, соч керакли рангга киради, аммо Трамп сабрсизлик қилган ва шундай оқ-сарғиш ранг пайдо бўлган», — деган ёзувчи.

Нашр Трампнинг соч тўкилишига қарши фойдаланган тадбири бошнинг кал жойига серсоч қисмнинг тортилиши оқибатида юзага келишини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар