АсосийJamiyat

ПЕДАГОГ КАДРЛАР 5 ЙИЛДА КАМИДА БИР МАРТА МАЛАКА ОШИРИШИ ШАРТ

'ПЕДАГОГ КАДРЛАР 5 ЙИЛДА КАМИДА БИР МАРТА МАЛАКА ОШИРИШИ ШАРТ 'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра педагог кадрлар 5 йилда камида бир марта малака ошириши шарт.

Педагог кадрларнинг малакаси “устоз–шогирд” усули бўйича ўқитиш; мустақил ўқиб билим орттириш; масофавий таълим; стажировка шаклида тажриба ошириш каби шаклларда амалга оширилади.

Бундан ташқари Низомга кўра қайта тайёрлаш натижасида берилган ҳужжат (диплом) муайян лавозимда фаолият юритиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотларини олиб бориш ҳуқуқини беради.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар