АсосийDunyo

ХИТОЙДА 18 СОАТ ИШЛАГАН ШИФОКОР ЧАРЧОҚДАН ОЛАМДАН ЎТДИ

'ХИТОЙДА 18 СОАТ ИШЛАГАН ШИФОКОР  ЧАРЧОҚДАН ОЛАМДАН ЎТДИ'ning rasmi

Хитойнинг Шаньси провинциясида 18 соат давомида тинимсиз ишлаган шифокор чарчоқдан оламдан ўтди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришча, 29 декабрь куни шифокор, 43 ёшли Чжао Бянсян шифохонадаги беморларни кўрикдан ўтказаётганда палатада ётган аёл ва унинг қизини кўриб чиққач, йиқилиб тушган. Гувоҳларнинг айтишича, у қиздан "Онангизнинг аҳволи қандай?" деб сўраган ва бу унинг сўнгги сўзлари бўлган.

Аёл дарҳол жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ эртаси куни у оламдан ўтган. Экспертиза учун жасад ёриб кўрилганида Бянсян субарахноидал қон қуйилиши, яъни миядаги қон айланишининг чуқур бузилиши шаклларидан бири туфайли вафот этган.

Чжао Бянсян шифохонада респиратор касалликлар бўлими раҳбари ўринбосари бўлган. Ҳамкасбларининг сўзларига қараганда , у "жуда меҳнатсевар" бўлган ҳамда ўз соҳасидаги энг яхши мутахассислардан бири ҳисобланган.

    Бошқа янгиликлар