АсосийDunyo

КАЛИФОРНИЯЛИК АЁЛ ТУРЛИ ЙИЛЛАРДА ЭГИЗАКЛАРНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ

'КАЛИФОРНИЯЛИК АЁЛ ТУРЛИ ЙИЛЛАРДА ЭГИЗАКЛАРНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ 'ning rasmi

Янги йил оқшомида Калифорниялик аёл эгизакларни дунёга келтирди. Бу ҳақда Riafan.ru нашри хабар бермоқда.

Катта фарзанд декабрда, кичиги эса январда 20 дақиқа фарқ билан туғилди.

Эгизаклар Хоакин ва Аитана де Хесус Онтиверос 2018 йилнинг январ ойида туғилишлари тахмин қилинаётган эди. Бироқ уларнинг онаси Марияда муддатдан аввал тўлғоқ бошланган.

Ака-сингил нафақат турли кунлар, балки ой ва йилларда туғилишган. Шифохона вакилининг айтишича, эгизаклар ва уларнинг онаси ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.

“Бу сюрприз бўлди. Бутун оила бундан бахтиёр”, деб айтди шифокор. Эгизакларни уйда уч опаси кутмоқда.

    Бошқа янгиликлар