Дубайда Янги йил кечаси намойиш этилган энг катта кўламли лазерли шоу жаҳон рекордини ўрнатди. Шоуни томоша қилиш учун ўн минглаб одамлар йиғилди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Бу Янги йилда Light Up 2018 шоуси биринчи марта дунёдаги энг баланд иморат — Бурж Халифа минораси яқинидаги анъанавий мушакбозлик ўрнини босди.
Унда 2018 йил кириб келишига бир неча сония қолганида тескари саноқ бошланди, сўнг эса томошабинлар тахминан етти дақиқа давомида миноранинг ўзида, осмонўпар биноларда, таниқли рақс тушувчи фаввораларда мусиқа ҳамоҳанглигидаги лазерли проекцияларни кузатди.
Рекорд Гиннес рекордлари китобига «Битта бинода акс эттирилган энг катта кўламли лазерли ва овозли шоу» сифатида киради. Проекциянинг кўлами 109 минг квадрат метрни ташкил этди.






