АсосийDunyo

БУТУН БОШЛИ ШАҲАРНИ ОТАЛИҚҚА ОЛГАН МИЛЛИОНЕР

'БУТУН БОШЛИ ШАҲАРНИ ОТАЛИҚҚА ОЛГАН МИЛЛИОНЕР'ning rasmi

1994 йили миллионер Харрис Розенга Оринж округ муниципалитетидан қўнғироқ бўлиб, Танжело-Парк шаҳарчасининг ўта ачинарли аҳволи ҳақида сўзлаб беришди.

Шаҳар ёмон иллатлар ва гиёҳвандлик ботқоғига ботган бўлиб, машаққат билан кун кечирарди. Аҳолининг ёрқин истиқболга умиди тугул, илинжи ҳам қолмаганди.

Алқисса, Харрис Танжело-Паркнинг тақдирини ўз қўлига олди. Катталар учун касбий тайёргарлик, мактабгача бўлган болалар учун таълим-тарбия тизими ва ҳар бири учун стипендия тайинлаган ҳолда у 4 млн. доллардан зиёдроқ пул ажратди. Бу дастур саккиз йилликдир. Ҳозирда мактабни тўла-тўкис битирганлар 25 фоиздан 100 фоизга кўтарилди, жиноятчилик даражаси эса икки баробар камайди.

Аdme.ru нашри

    Бошқа янгиликлар