АсосийJamiyat

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚИШ УЧУН АРИЗА ЁЗГАНИ РОСТМИ?

'ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ИСТЕЪФОГА ЧИҚИШ УЧУН АРИЗА ЁЗГАНИ РОСТМИ?'ning rasmi

Бугун, 29 декабр куни бир қатор интернет сайтлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш учун ариза ёзган, деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида "Хabar.uz" нашри Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати билан боғланди. У ердан маълум қилишларича, бу каби хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас.

Ҳозирда солиқ тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Б.Парпиевнинг соғлиги ҳам яхши, олдингидан-да кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилаётгани айтилди.

Маълумот учун, 71 ёшли Ботир Парпиев 2004 йил февралидан бери Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисидир. У бунгача ички ишлар вазири ўринбосари (1998—2002 йилларда), фавқулодда вазиятлар вазири (2002), Давлат божхона қўмитаси раиси (2002—2004) лавозимларида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар