Тошкент шаҳри Сергели тумани йўналишидаги янги метро бекати номи Тожикистон шоири ва республика Қаҳрамони Мирзо Турсунзода шарафига қўйилди
Тошкентда янги барпо этиладиган метро бекатлардан бирига Тожикистон шоири ва республика Қаҳрамони Мирзо Турсунзода номи берилди.
Янги бекат Тошкентдаги Сергели тумани йўналишида жойлашган.
Ушбу метро йўли тармоғини қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи сўзларига кўра, Юнусобод метро йўлининг 2 та бекати “Юнусобод” ва “Туркистон” қурилишнинг иккинчи босқичи якунланиш даражасида, янги йўлнинг эстакада услубида қурилиши бошланди.
Сергели аҳоли турар жойидан 6 та бекатдан иборат бўлган узунлиги 7,1 км метро йўлининг биринчи босқичини топшириш режалаштирилган.
Шунингдек, янги метро айланма йўлини лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилиш 5 босқичда амалга оширилади. Тармоқ йўлнинг умумий узунлиги 52,1 кмни ташкил қилади.






