АсосийJamiyat

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НОМЗОД ҚИДИРМОҚДА

'МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НОМЗОД ҚИДИРМОҚДА'ning rasmi

Молия вазирлиги тизимидаги вакант иш ўринларни тўлдириш мақсадида ватанпарвар, ташаббускор, фидойи ва иқтидорли ёшлар ишга таклиф этилиб, улар ҳақидаги маълумотномалар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар қилади.

Молия-иқтисод йўналиши бўйича олий маълумотли ёшлар ўз резюмеларини Ёшлар иттифоқининг info@yi.uz электрон манзилига юборишлари мумкин. Келиб тушган ҳужжатлар ўрганилиб, танлаб олинган номзодлар Ёшлар иттифоқига суҳбатга чақирилади.

Ҳужжатлар 30 декабргача қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги танқиддан кейин Молия вазирлиги тизимида 562 нафар давлат идораси номига доғ туширган ходимлар ўз лавозимидан озод этилган.

    Бошқа янгиликлар