28.12.2017 11:48
ХОРИЖДА ЎҚИЁТГАН ҲАМДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАЙДИГАН ТАШКИЛОТ ТУЗИЛДИ

Муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳисобланади.





