Украина футбол Федерацияси раҳбари (ФФУ) Андрей Павелко 2018 йилда Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бормаслигини билдирди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
“Ҳар қандай шароитда ҳам, ФИФА интизомий қўмитаси аъзоси бўлсам-да, Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бормайман. Аслида эса қўмита аъзоси сифатида ҳам қатнашишим шарт эди, аммо баъзи бир узрли сабабларга кўра, чемпионатга боришимнинг иложи йўқ. Менинг ички руҳий ҳолатим ҳам бунга йўл бермаяпти”, деди Андрей Павелко.
Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мамакатнинг 11 та шаҳрида 2018 йилнинг 14 июнидан то 15 июлигача бўлиб ўтади.






