Жорий йилнинг 23 декабрь куни Самарқанд шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев, Ўзбекистон Ички ишлар вазири П.Бобожонов, вилоят ҳокими Т.Жўраев ва бошқалар Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли профилактика инспекторларининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилиб, давлатимиз томонидан кенг имтиёзлар берилаётганлигини таъкидлаб, профилактика инспекторларини тантанали маросим билан қутладилар.
Маросимда 409 нафар профилактика инспектори тантанали қасамёд қабул қилди. Уларга замонавий хизмат уйлари ва имтиёзли кредит асосида харид қилинган янги автомашиналар калитлари топширилди.








