Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Россиянинг Липецк ва Воронеж осмонида пайдо бўлган ғалати ёғдуни ракетанинг ортидан қолган из деб, баъзилари эса учар ликопча деб қабул қилишди, дея хабар қилди Tvzvezda.ru нашри.
Липецк ва Воронеж вилояти аҳолиси 25 декабрдан 26 декабрга ўтар кечаси осмонда пайдо бўлган ғалати ёғдуни муҳокама этишмоқда. Метереолог Александр Сушковнинг фикрича, бундай булутларнинг ҳеч қандай ғалати жойи йўқ, у музлаган сув томчиларидан пайдо бўлган. Унинг баландлиги 22-30 километрни, ҳаво ҳарорати эса -70 даражани ташкил этади.






