АсосийDunyo

ХИТОЙДА КИМЁВИЙ ЗАВОДДА ПОРТЛАШ СОДИР БЎЛДИ, ҚУРБОНЛАР БОР

'ХИТОЙДА КИМЁВИЙ ЗАВОДДА ПОРТЛАШ СОДИР БЎЛДИ, ҚУРБОНЛАР БОР'ning rasmi

Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясидаги кимёвий заводда содир бўлган портлашдан келиб чиққан ёнғин етти нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди, дея хабар тарқатди Синьхуа агентлиги.

Ҳодиса сешанба куни маҳаллий вақт билан 09:20 да Вэйфан шаҳар округининг Чанлэ уеэздидаги кимёвий заводлардан бирида содир бўлган. Ҳозирги пайтда ёнғин ўчирилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Завод Rike Chemical компаниясига тегишли экани айтилмоқда. Воқеа жойидан олинган суратларда иморатга жиддий зарар етгани ва қора тутунларни кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар