“Ниҳол” мукофоти совриндори, хонанда Бунёдбек Саидовнинг лицензияси тугатилди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси маълум қилди.
“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 37-бандига асосан лицензиат, “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов номига берилган лицензия 2017 йил 15 декабрдан тугатилганлигини билдирамиз”, дейилади хабарда.






