Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 2651 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 591 нафар тадбиркорлик субектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 2060 нафар шахсга нисбатан 353,4 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.
19.12.2017 10:44
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАЗО МУҚАРРАР






