АсосийJamiyat

19 ДЕКАБРЬ КУНИ КЕЧАСИ 1 ДАРАЖА СОВУҚ, 1 ДАРАЖА ИЛИҚ, КУНДУЗИ 7-9 ДАРАЖА ИЛИҚ БЎЛАДИ

'19 ДЕКАБРЬ КУНИ КЕЧАСИ 1 ДАРАЖА СОВУҚ, 1 ДАРАЖА ИЛИҚ, КУНДУЗИ 7-9 ДАРАЖА ИЛИҚ БЎЛАДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 8-13, Устюртда 15-17, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9, айрим жойларда 10-12 даражагача илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8, баъзи жойларда 10-12 даражагача илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар