АсосийJamiyat

​ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА 118 НАФАР ОТА-ОНА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

'​ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА 118 НАФАР ОТА-ОНА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ'ning rasmi

ЎзА мухбири Аҳмаджон Шокировнинг маълум қилишича, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 13 маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жорий йил бошидан ноябрь ойига қадар бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Осойишта ҳудуд, деб қайд этилган туманда мактаб, академик лицей ва коллежларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ўз самарасини бермоқда. Йил бошидан буён таълим муассасаларида 1 минг 328 марта “Давомат” тадбирлари ўтказилган. Дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган 100 ўқувчи дарсга қайтарилган. Бу борада ўта масъулиятсиз бўлган 118 нафар ота-онага маъмурий ва 20 таълим муассасаси раҳбарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар